Сенатор Юнусобод тумани фаоллари билан учрашди
Юнусобод туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Умаров томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг муҳокама этиш, фикр-мулоҳазаларни ўрганиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда иштирокчилар Конституциявий қонун лойиҳасига ўз таклифларини билдирди. Шунингдек, уларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди.

Муҳокамалар якунида сенатор юртимиз келажаги ва равнақи аҳолининг мазкур жараёндаги иштирокига боғлиқлиги, келгуси тараққиётимиз учун барчани мазкур жараёнда фаол иштирок этишга чақирди.

Гулноза Бобоева, ЎзА