Сенатор мактабга иккита компьютер совға қилди
Самарқанд давлат университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 14-умумтаълим мактаби педагогик жамоаси ва ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказди.
Самарқанд давлат университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 14-умумтаълим мактаби педагогик жамоаси ва ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказди.
Бу ҳақда университет ахборот хизмати хабар бермоқда. Мулоқотда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Сенатининг яқинда ўтказилган биринчи ялпи мажлисидаги маърузаси ҳамда парламентга тақдим этилган Мурожаатномасига қаратилди.
– Мурожаатномада давлатимиз раҳбари илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, халқимиз турмуш шароитини янада яхшилаш, қулай бизнес ва инвестиция муҳитини яратиш юзасидан муҳим ташаббус ва ғояларини илгари сурди, – деди Р.Холмуродов. – Белгиланган вазифаларни амалга оширишда эса, шубҳасиз, ёшларнинг интилиши, педагогларнинг салоҳияти муҳим ўрин тутади. Айнан шунинг учун Президентимиз ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратиб, аввало илмни қадрлаш, зиёлиларни қўллаб-қувватлашни зарурлигини таъкидлади. Буни ҳар бирингиз билишингиз, илм ва маърифатнинг қадрига етишингиз зарур.
Учрашув якунида сенатор ўқитувчи ва ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Мактабга иккита замонавий компьютер жамланмаси совға қилди.
Олий Мажлис Сенати аъзоси ўзи раҳбарлик қилаётган университет жамоаси ва талабалар билан ҳам Мурожаатномадан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан фикрлашиб олди.