Сенатор Фарғонада сайёр қабул ўтказди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор М.Салимова Фарғона вилоят бандлик бош бошқармасида бўлиб, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Сенатор дастлаб бошқарма жамоаси ва ишчи гуруҳ аъзоларига яқинда бўлиб ўтган ШҲТнинг Самарқанд саммитида ўзбек дипломатияси эришган тарихий натижалар ва Олий Мажлис Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган масалаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди.
Ўрганиш давомида ҳокимликлар ҳузуридаги ҳудудий штаблар фаолиятининг самарали йўлга қўйилгани, туман ва шаҳарларда “маҳаллабай” ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали ҳоким ёрдамчилари кўмагида фуқаролар бандлиги таъминлангани таҳлилий сарҳисоб қилинди.
[gallery-8873]
Кунинг иккинчи ярмида сенатор М.Салимова Фарғона шаҳрида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти биносида бўлиб ўтган қабул чоғида сенаторнинг шахсий қабулини сўраб мурожаат қилган фарғоналик мурожаатчиларнинг масалалари кўриб чиқилди.
Қабулга мурожаатлардаги соҳага алоқадор вилоят бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари жалб этилди.
Мурожаатлар асосан, хотин-қизларга таълим соҳасида берилаётган имтиёзлар, коммунал тўловлардаги тушунмовчиликлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва соғлигини тиклаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан бўлиб, қабул жараёнида мазкур масалалар ўз ечимини топди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА