Сенатор Бектемир туманида йиғилиш ўтказди
Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Дилором Тошмуҳамедова Тошкент шаҳар Бектемир туман Кенгаши доимий комиссиялари аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Унда Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси доирасида кўриб чиқиш назарда тутилган қонунлар муҳокама этилди.
Хусусан, муҳокама давомида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги ва “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонунлар аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан Мурожаатномада фуқаролик масалаларига оид қонунчиликни такомиллаштириш орқали инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган эди.
Шундан келиб чиққан ҳолда парламент қуйи палатаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди.
Сўзга чиққанлар мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масаласида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этдилар.