Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси мажлисида қурилиш лойиҳаларида сифат стандартларига мос келмайдиган ҳолатлар кўп кузатилаётганига эътибор қаратилди.

Бу эса, объектларнинг техник хусусиятлари ёмонлашишига ҳамда сифатсиз материаллардан фойдаланиш ва қурилиш қоидаларининг бузилиши каби салбий ҳолатларга йўл очмоқда.  

Лойиҳачилар ва қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси кўрсатмаларини қурилиш жараёни иштирокчилари томонидан бажармаслик ҳолатлари кўпайиб бормоқда.  

Жумладан, 2023 йилда инспекциянинг кўрсатмаларини бажармагани учун буюртмачиларга 2 минг 689, пудратчиларга 1 минг 367 ҳамда лойиҳачиларга нисбатан 642 маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шу сабабли, қўмита ишчи гуруҳи томонидан қурилиш соҳасига оид амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ҳар томонлама таҳлил қилиниб, хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси атрофлича ўрганиб чиқилган.  

Хатлов натижасида 130 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингани аниқланиб, уларнинг 10 тасини қонунлар, қолган 120 тасини қонуности ҳужжатлар ташкил этиши маълум бўлган.  

Бу эса, ўз навбатида ушбу соҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларида айрим қийинчиликларни туғдирмоқда.

Мажлисда Шаҳарсозлик кодексида фуқароларни қурилиш соҳасида қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб қилиш, уларнинг ноқонуний амалга оширилаётган шаҳарсозлик лойиҳалари юзасидан шикоят қилиш механизмлари етарли даражада очиб берилмагани қайд этилди.  

Бу қурилиш стандартларини янгилаш, соҳага оид норматив-ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга эҳтиёж мавжудлигини кўрсатмоқда.

Сенаторлар қурилиш жараёнида масъулиятсизлик ва стандартларга риоя қилмаслик ҳолатлари учун қонунчиликда жазо чораларини кучайтириш ҳамда қурилиш сифатини назорат қилувчи ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш зарурлигини таъкидлади.

***

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳамда Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг қўшма мажлисида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида билдирилган таклифлар ижросига эътибор қаратилди.  

“Тарбия” фани орқали ўқувчи - ёшларга ҳалоллик, виждон, инсоф, ҳақиқатпарастлик каби инсоний фазилатларни содда ва таъсирчан тарзда тушунтириб бориш масалалари муҳокама этилди.  

Тақдимотда “Тарбия” фани дастурларига ўқувчилар онгида ҳалоллик, тўғрилик, ишонч, садоқат, ростгўйлик ва инсонийлик каби фазилатларни шакллантиришга қаратилган мавзулар киритилаётгани таъкидланди.

Мажлис якунида “Тарбия” фани дастурларини такомиллаштириш бўйича таклифларни амалиётга жорий этиш борасида аниқ чора-тадбирлар ва келгусидаги режалар белгиланди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: қурилиш лойиҳаларида сифат стандартларига мос келмайдиган ҳолатлар кўп кузатилмоқда