Сайёр қабулда мурожаатларга ечим топилди
Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тоҳиров аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида Деҳқонобод маҳалласида яшовчи фуқаролар билан учрашди.
Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан электр энергияси, ички йўлларни таъмирлаш, даволаниш, олий ўқув юртида ўқиш учун шартнома тўловига кўмаклашиш каби масалаларда 15 дан ориқ мурожаатлар келиб тушди.

– Сайёр қабулда оилавий аҳволимни инобатга олиб имтиёзли банк кредити асосида мотокултиватор ажратишларини сўраган эдим. Шу куннинг ўзида мутасаддилар уйимга етказиб беришди. Биз каби эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш борасида беминнат қўллаб келаётган барча мутасаддиларга самимий миннатдорлик билдираман, – дейди мурожаатчи Ботир Паҳлавонов.
Сайёр қабул давомида тушган барча мурожаатларга қонуний ечим топиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.