Саудия Қизил денгизда кема қатнови ҳимояси учун халқаро коалиция тузмоқчи
Саудия Арабистони Қизил денгиздаги тижорат кемаларини хусийлардан ҳимоя қилиш мақсадида халқаро коалиция тузиш ҳаракатини бошлади.
Вазиятдан хабардор манбалар маълум қилишича, бўлажак альянс таркиби ҳали тўлиқ шаклланмаган, айни пайт ўнлаб давлатлар билан музокара олиб бориляпти. Мамлакат Халқаро коммуникациялар маркази эса ушбу масала бўйича ҳозирча расмий муносабат билдиргани йўқ.
Манбаларга кўра, хусийлар Саудияни Яманни қамал қилишда айблаган. Бунга жавобан Қизил денгизда Подшоҳликка қарши денгиз қамали эълон қилиб, Саудия кемаларига ҳужум уюштира бошлаган.
Ўз навбатида Ар-риёд илгари сурилган айбловни инкор этиб, хусийларнинг Ямандаги Ҳудайда портида жойлашган, муайян хавф туғдираётгани иддао қилинган ҳарбий манзилларига ҳаводан зарба берди.
Шундан сўнг АҚШ ва иттифоқчиларга қарши янги фронт очилиб, ҳужум географияси Форс кўрфази ташқарисидаги сув ҳудудигача кенгайтирилди. Натижада нефть ва бошқа муҳим юк ташиётган танкерлар хавф остида қолиб, жаҳон бозорида нефть нархи кўтарилди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА