Саратонга қарши вакцина синовдан ўтмоқда
Огаё штати университети тадқиқотчилари томонидан саратонга қарши PD1-Vaxx вакцинасини инсон танасида синовдан ўтказиш ишлари бошланди, дейилади "RG.ru" интернет нашри хабарида.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, вакцина йўғон ичак саратони билан касалланган ҳайвонларда синовдан ўтказилган. Синов натижаларига кўра, 10 ҳайвондан тўққизтасида касалликка қарши тўлиқ иммунитет шаклланган.