Саноат қарийб 12 фоизга ўсди
Тошкент вилояти корхоналари томонидан жорий йилнинг 11 ойида 30,6 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,8 фоизга ошди.
Тошкент вилояти корхоналари томонидан жорий йилнинг 11 ойида 30,6 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,8 фоизга ошди.
Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси хабар қилмоқда. Бошқарманинг расмий веб-сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, шу даврда саноатнинг тоғ-кон ва очиқ конларда ишлаб чиқариш ҳажми 4 фоиз, қайта ишлаш соҳасида 13,5 фоиз, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашда 10,5 фоиз, сув, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишда қарийб 32 фоиз ўсиш кузатилган.
Мазкур йўналишда ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Олмалиқ шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, шаҳарнинг вилоят саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 29,4 фоизни ташкил этган. Шунингдек, ушбу улушдан Бекобод шаҳри 17 фоиздан, Чирчиқ шаҳри ва Зангиота тумани 8 фоиздан зиёд ўрин олиб, юқори тўртликдан жой олган.
Бу борада вилоятдаги энг паст кўрсаткич Оҳангарон (0,4 фоиз), Бекобод, Бўка ва Қуйи Чирчиқ (0,5 фоиздан) туманлари ҳиссасига тўғри келмоқда.