Санатория ва дам олиш муассасалари сони 749 тага етди
Юртимизда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, аҳолининг санатория-курорт муассасаларида дам олиши учун кенг имкониятлар муҳайё қилинмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда санатория-курорт муассасалари ва дам олиш ташкилотлари объектлари сони 749 тани ташкил этган. Бу кўрсаткич 2010 йилга нисбатан 471 тага кўпайган.
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига эса санатория-курорт муассасалари сони 217 тани ташкил этган эди.
Шунингдек, 2025 йилда санатория-курорт муассасалари ва дам олиш ташкилотлари хизматларидан 660,1 минг нафар киши фойдаланган.
М.Комилова, ЎзА