Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида 15 та медални қўлга киритди
Грециянинг Салоники шаҳрида кадетлар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида самбо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан иқтидорли спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Мусобақанинг сўнгги кунида кадетлар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Акбаршоҳ Биболатов кумуш медалга сазовор бўлди. Гулноза Матназарова ва Бахтиёр Қалдибоев эса бронза медалини қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон самбо терма жамоаси жаҳон чемпионатини 3 та олтин, 2 та кумуш ва 10 та бронза, жами 15 та медаль билан якунлади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА