Самбочиларимиз Душанбеда муваффақиятга эришди
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида ўтказилган Жаҳон кубоги баҳсларида ҳамюртларимиз 7 та медалга сазовор бўлди.
10 тадан зиёд давлат спортчилари қатнашган муросасиз беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ғалабага бўлган кучли иродасини намойиш этди.
Терма жамоамиз аъзоларидан Сардор Олимжонов, Шоҳида Раҳимова, Моҳинур Аралова, Гуласал Облоқулова ва Мадинабону Салоҳиддинова халқаро турнирнинг сўнгги кунги курашларида кумуш медални қўлга киритди.
Халқаро турнирнинг бир кун муқаддам ўтган баҳслари натижасига кўра, самбочиларимиздан Суҳроб Ражабов ва Дилшод Юлдошев бронза медалига эга чиқди.
Т. Рўзиев, ЎзА