Самарқандда UNWTO анжумани давом этмоқда
Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти 25-сессиясининг 2-куни бошланди.
Дастурга мувофиқ, бугун ҳам анжуман қатнашчилари бир қатор муҳим тадбирларда иштирок этади. Эрталабдан мажмуа ҳудудидаги Конгресс-холлда ва бир неча муҳташам мемонхоналарда турли қўмиталар йиғилишлари бошланган. Хусусан, тузилманинг Аффилланган (сараланган) аъзолари қўмитаси ҳамда Туризм ва барқарорлик қўмитаси мажлисларида соҳага оид кун тартибидаги энг долзарб масалалар муҳокама қилиняпти.
[gallery-14061]
Айни пайт нуфузли халқаро форум муносабати билан махсус тайёрланган улкан кўргазмалар зали – Экспо-марказда Туризм соҳасида глобал инвестиция форумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этяпти.
Ғ.Хонназаров,
А.Исроилов (сурат),
ЎзА