Самарқандда Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE)нинг янги президенти сайланди
Самарқандда ўтказилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) 97-Конгресси доирасида Бош Ассамблея йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида ФИДЕ президенти вазифасини бажарувчи Вишванатан Ананд, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Абдулла Арипов сўзга чиқиб, Самарқандда ФИДЕнинг халқаро тадбирлари юксак савияда ўтаётганини таъкидлади. Шунингдек, ташкилотнинг ўтган даврдаги фаолиятига эътибор қаратилди.

Шундан сўнг ФИДE президентлигига номзодлар ўз тақдимотларини ўтказди ва сайлов жараёнлари ташкил этилди.

Овоз бериш якунларига кўра, Қозоғистон шахмат федерацияси президенти, «Freedom Holding Corp.» асосчиси ва раҳбари Тимур Турлов ФИДE президенти этиб сайланди. Вишванатан Ананд эса ташкилот вице-президенти бўлди.
38 ёшли Т.Турлов ФИДE тарихидаги энг ёш президентга айланди. У 2023 йилдан бери Қозоғистон шахмат федерациясига ҳам раҳбарлик қилиб келади.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири