Самарқанд–Жиззах қўрбошилари ва уларнинг жанговар фаолияти
Қаҳрамон РАЖАБОВ профессор тарих фанлари доктори Ўзбекистон ФА Тарих институти Тошкент, Ўзбекистон kahramon-62@mail.ru
Аннотация
Мақолада Самарқанд–Жиззах қўрбошилари ва уларнинг жанговар фаолияти ёритилган. Очилбек, Баҳромбек, Ҳамроқулбек, Қорақулбек, Маъмурбек, Туроббек, Холбўтабек каби йирик қўрбошиларнинг большевиклар ва Қизил армияга қарши ҳаёт-мамот кураши кўрсатилган. Мақола архив ҳужжатлари, даврий матбуот материаллари ва замондошлари хотиралари асосида янги маълумотларга таяниб ёзилганлиги билан диққатга сазовордир.
Таянч сўзлар: қўрбоши, истиқлолчилар, йигитлар, большевиклар, совет ҳокимияти, Қизил армия, чекистлар, трибунал, қатағон сиёсати.