Самарқандга Хитой делегацияси келди
Самарқандга “Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co. Ltd.” компанияси президенти Ми Эн Хуа бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Самарқандга “Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co. Ltd.” компанияси президенти Ми Эн Хуа бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Самарқанд халқаро аэропортида меҳмонларни вилоят ҳокими Э.Турдимов кутиб олди.
Хитой делегацияси вилоят ишбилармонлари билан Самарқандда тош қазиб олиш ва уни қайта ишлаш лойиҳаси бўйича музокаралар ўтказади. Шунингдек, шаҳардаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш кўзда тутилган.



