Сальвадор ҳар куни биттадан биткоин сотиб олади
Сальвадор президенти Найиб Букеле мамлакат 18 ноябрдан бошлаб ҳар куни битта биткоин сотиб олади, деб эълон қилди.
"Биз эртадан бошлаб ҳар куни бир дона биткоин сотиб оламиз", – деб ёзган Букеле ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Сальвадор биткоинни тўлов воситаси этиб қонунлаштирган дунёдаги биринчи мамлакат ҳисобланади. Шу ҳақдаги қонун 2021 йил 7 сентябрда кучга кирган эди
Душанба куни биткоин нархи 5 фоизга арзонлашиб, биттасига 15,99 минг доллар бериладиган бўлди.
FTX криптобиржаси касод бўлиши билан боғлиқ инқироз шароитида ҳам биткоин нархини 16 минг доллар атрофида ушлаб турилишига ҳаракат қилинмоқда. Ўтган сешанба кунидан бошлаб криптовалютанинг нархи 20,56 минг доллардан пастлаб кетди ва ўзининг 20 фоиз қийматини йўқотди. Криптобозорнинг капиталлашуви эса 1 триллион доллардан 800 миллиард долларгача пастлаган.