Саломатлик учун 5000 қадам
Гулистон шаҳрида “Саломатлик учун 5000 қадам” шиори остида оммавий югуриш марафони ўтказилди.
Ундан кўзланган мақсад ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда вилоятда оммавий спортни янада ривожлантиришдир. Югуриш марафонида 300 дан зиёд ёш иштирок этди.


Ёшларни бирлаштирган ушбу тадбирнинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
–Марафон тадбирларига доим қатнашиб келаман, – дейди ГулДУ талабаси К.Абдуллаева. – Бунда инсон ўзининг жисмоний имкониятини билиб олиш билан бирга спортга янада қизиқиши ортади. Мен бу тадбирларда қатнашиб, вилоятимизнинг турли ўқув даргоҳларида таълим олаётган кўплаб талабалар билан танишдим. Мен бўлиб ўтаётган бундай марафонларни дўстлик марафони, деб атаган бўлардим.


Ш. Суяров, ЎзА мухбири