“Сўз чамани” рукнидаги китоблар тақдимоти ўтказилди
Бу гўзал ва беназир гулдаста, «Сўз чамани» рукни остида соп этилганида ҳам катта ҳикмат бор.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни
Адиблар хиёбонида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Сўз чамани” рукни остида чоп этилган ўзбек мумтоз адабиёти дурдоналари – “Лутфий”, “Шайхзода Атойи”, “Алишер Навоий”, “Фузулий”, “Машраб”, “Махтумқули” асарлари тақдимоти ўтказилди.
Ёзувчи-шоирлар, адабиётшунослар, ёш ижодкорлар ва Абдулла Қодирий ижод мактаби ўқувчилари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда адабиётга бўлган эътибор кучайиб бораётгани, китобхон учун янги чоп этилган китоблар зарур адабиёт эканлиги эътироф этилди.
– Янги китоблар мумтоз поэтикамизни халққа яқинлаштиришда яхшигина омил бўлибди, – дейди филология фанлари доктори Нурбой Жабборов. – “Сўз чамани” лойиҳаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан “Ижод” жамоат фонди ҳомийлигида "Akademnashr"да чоп этилмоқда.
Айни кунларда ушбу рисолаларнинг дастлабки йигирматаси нашрдан чиқди. Янги нашрларга киритилган ғазаллар туркий ва форсийда ёзилган энг сара ва латиф асарлардир. Бу гўзал ва беназир гулдаста, «Сўз чамани» рукни остида соп этилганида ҳам катта ҳикмат бор.
Китобларни таниқли шоир, таржимон Мирзо Кенжабек нашрга тайёрлаган. Замонавий ва ихчам кўришдаги китоблар 4000 нусхада нашрдан чиқди. Тақдимот сўнгида ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга китоблар тақдим этилди. Ижод мактаби ўқувчилари иштирокида мушоира уюштирилди.

