Россиялик тадбиркорлар Зоминда
Ўзаро ҳамкорлик масаласида Жиззах вилоятига келган россиялик тадбиркорлар Зомин тумани ҳокими билан учрашди.
Туман ҳокими Алишер Абдуғаниев ҳамда Россия Федерациясининг Москва вилоятида жойлашган “TA GROUP” замонавий битум маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари билан мулоқотда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Зомин туманининг инвестицион жозибадорлиги, хорижий корхона вакилларига яратилган шароитлар, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар хусусида атрофлича маълумотлар берилди.

Учрашув давомида корхона мутахассислари томонидан “TA GROUP” корхонасининг умумий фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари, мамлакатимиз ҳудудларига мўлжалланган бизнес лойиҳа материаллари тақдим этилди.

Томонлар келишув шартномаларини имзолайдиган бўлди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА