Россияга амалий ташриф якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москва шаҳрига амалий ташрифи якунланди.
Давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Шунингдек, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув бўлиб ўтди.


Тадбирлар якунлангач, Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди. “Внуково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия расмийлари кузатиб қўйди.
