Россияда ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтмоқда
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Россия Федерацияси Маданият вазирлиги ва мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилаётган маданий тадбир кино санъати соҳасидаги ҳамкорлик йўлидаги муҳим қадамдир.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра, Россияда “Ўзбек киноси” кунлари Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг 2018 йил октябрь ойида бўлиб ўтган учрашувида келишилган чора-тадбирлар доирасида ўтказилмоқда.

Тадбирлар доирасида “Ўзбеккино” ва Россиянинг йирик кинокомпаниялари ўртасида қўшма кино лойиҳаларини ташкил этиш бўйича қатор меморандумлар имзолаш ҳамда турли йилларда яратилган ва айни пайтда Россиянинг “Госфильм” фондида сақланаётган ўзбек фильмларини қайтариш бўйича музокаралар олиб бориш режалаштирилган. Шунингдек, мамлакатимиз учун кино соҳаси мутахассисларини тайёрлаш мақсадида делегацияси таркибига бир гуруҳ иқтидорли ёшлар ҳам киритилган бўлиб, улар учун “Мосфильм”га ташрифлардан ташқари Россия кино санъатининг кўзга кўринган мутахассислари иштирокида маҳорат сабоқлари ва тренинглар ташкил этилмоқда.