Россияда судланган мигрантларга фуқаролик ёки яшаш ҳуқуқи берилмайди
Президент Владимир Путин Россия Федерациясида ёки бошқа давлат ҳудудида содир этилган ҳар қандай жиноят учун судланган хорижий фуқаро ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахсга РФ фуқаролиги ёки мамлакатда яшаш ҳуқуқини олиш тақиқланган қонунни имзолади. Шунингдек, жиноятнинг хусусиятидан қатъи назар, жиноий ёзув илгари берилган рухсатномани рад этиш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши ҳам таъкидланган.
Янги қонунга кўра, 14 ёшдан катта хорижий фуқаро вақтинча ёки доимий яшаш рухсатномаси учун ариза беришда жиноий ёзув йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома, агар мавжуд бўлса, қандай жиноят учун судланганлик тўғрисидаги маълумотни тақдим этиши шарт.
14 ёшдан кичик хорижий фуқаро, қочқин дея тан олинган ёки Россияда сиёсий ёхуд вақтинча бошпана олган шахс ва РФ Қуролли кучларида шартнома асосида хизмат қилаётган ёки армия таркибида жанговар амалиётда қатнашган ҳарбий хизматчи ушбу талабдан озод қилинган.
С.Раҳимов, ЎзА