Россия гази Сербияга етказилади
Сербия 1 июнгача икки давлат президентлари Владимир Путин ва Александр Вучич келишувига кўра, Россиядан 1 000 куб-метрига 270 доллардан газ харид қилади, деб хабар бермоқда "REGNUM".
Россиянинг Сербиядаги элчиси Александр Боцан-Харченко серб ахборот манбаларига берган интервьюсида Москва ваъдасини бажарганини айтди.
1 июндан сўнг Сербияни нималар кутиши билан боғлиқ саволга жавобан Боцан-Харченко бозорнинг ўзгарувчанлиги туфайли бу ҳақда тахмин қилиб бўлмаслигини айтди.
“Тахминимиз шундай: Сербия учун манфаатли ечим топилади”, деди Боцан-Харченко “К1” каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, ёзда икки давлатнинг янги узоқ муддатли битими имзоланиши режалаштирилган.