Россия Британия дипломатини жосусликда айблаб мамлакатдан чиқариб юборди (+видео)
Бугун дунёнинг турли нуқталарида бир қатор муҳим воқеалар содир бўлди. Халқаро сиёсатдан илм-фан ва фавқулодда ҳодисаларгача бўлган янгиликларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/f8GmoUPjbpU" title="Rossiya Britaniya diplomatini josuslikda ayblab mamlakatdan chiqarib yubordi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Халқаро космик станциядан эвакуация
Халқаро космик станциядан эвакуация қилинган тўрт астронавт бугун Ерга хавфсиз қўндирилди. Уларнинг миссияси соғлиқ билан боғлиқ жиддий муаммо туфайли бир ой олдин тугатилган эди. НАСА тафсилотларни ошкор қилмаган, аммо экипаж аъзолари барқарор ҳолатда эканини маълум қилди. Бу 1998 йилдан бери космик станцияда астронавт соғлиғи сабаб амалга оширилган илк эвакуация ҳисобланади.
Россия ва Буюк Британия муносабатлари
Россиянинг Федерал Хавфсизлик Хизмати Москвадаги Британия элчихонасининг бир дипломатини жосусликда айблаб мамлакатдан чиқариб юборди. Лондон ҳукумати айбловларни асоссиз деб ҳисоблаб, жавоб чораларини кўриб чиқмоқда.
АҚШ иммиграция визалари тўхтатилди
АҚШ ҳукумати 21 январдан бошлаб 75 та давлат фуқаролари учун иммиграция визаларини вақтинча тўхтатади. Ушбу чора тизимли текширув ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Халқаро Валюта Фонди раҳбарининг Киевга ташрифи
IMF бош директори Кристалина Георгиева Киевга ташриф буюриб, Украина раҳбарияти билан иқтисодий барқарорлик ва молиявий ислоҳотлар бўйича музокаралар ўтказмоқда. Бу ташриф Россиянинг Украина ҳудудига босқини бошлангани тўрт йил тўлиши арафасида амалга оширилмоқда.
Польша Гренландияга ҳарбий куч юбормайди
Польша бош вазири Дональд Туск Гренландияга аскар юбормаслигини эълон қилди. У НАТО аъзолари ҳудудий яхлитлик ва хавфсизликни биргаликда ҳимоя қилишга мажбур эканини таъкидлади.
Эрон ва Ироқ ҳаво ҳудудлари
Эрон ва Ироқ ҳаво ҳудудлари қайта очилган бўлсада, Lufthansa, Wizz Air va British Airways каби авиакомпаниялар хавфсизлик сабабли бу ҳудуддан учишдан воз кечмоқда. Йўловчилар учун альтернатив йўналишлар танланмоқда.
Канада-Хитой дипломатик ҳамкорлиги
Канада бош вазири Марк Cарней Пекинга ташриф буюриб, Хитой билан савдо, хавфсизлик ва стратегик ҳамкорликни кенгайтиришга умид билдирди. Музокараларда икки томонлама савдо ҳажмини ошириш, инвестиция лойиҳаларини рағбатлантириш ва минтақавий хавфсизлик масалалари кўриб чиқилди.
Нозимбек Мардонов, Ёқуб Мелибоев — ЎзА