Ризқ рўзимиз мўл бўлсин
Асака тумани деҳқонлари дон қабул қилиш шохобчаларига 16 минг 513 тонна ғалла топширди.
Асака тумани деҳқонлари дон қабул қилиш шохобчаларига 16 минг 513 тонна ғалла топширди.
Жорий йилда тумандаги 268 та фермер хўжалиги томонидан 4 минг 160 гектар майдонда ғалла етиштирилди. Об-ҳавонинг қулай келганлиги, зарур агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилганлиги, энг асосийси, миришкор деҳқонларнинг самарали меҳнатлари билан ғалладан мўл ҳосил олинди.
– Бу йил туманимизда 15 минг 592 тонна ғалла, 800 тонна уруғлик дон етиштириш режалаштирилган эди, – дейди Асака тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Баҳодиржон Икромов. – Бугунги кунга қадар хўжаликларимиз томонидан давлат омборларига 16 минг 513 тонна дон топширилиб, белгиланган режа 100,7 фоизга бажарилди. Ҳар гектардан ўртача ҳосилдорлик 43 центнерни ташкил этди.
Эришилган муваффақиятга тумандаги «Асакалик Обид ери», «Минг ўрик Азизи», «Дўрмон зийнати», «Асака замин имкони», «Шарқ агро паҳлавони» сингари фермер хўжаликлари муносиб ҳисса қўшди.

