РФ: чегара ҳудудларда ҳарбийларни сақлаш – зарурат
“Россиянинг Украина чегарасидаги қўшинлари – минтақада вужудга келтирилган кескин вазиятга нисбатан муносабат”, деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Россия қўшинлари Украина билан чегара ҳудудда бўлишини зарурат, деб ҳисоблаймиз ва НАТОнинг ҳарбий машғулотлари, жосуслик қилувчи самолётлари парвози ҳамда яльянс инфратизимининг чегарага яқинлашуви муҳитида бу муҳимлигини таъкидлаймиз”, деди Песков “CNN” га берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, Россия ҳаракатларни тезкор илғаши лозим ва эҳтиёт чорасини кўришга мажбур. Шунинг учун ҳам чегара ҳудудига ҳарбийлар жойлаштирилган.
Аввалроқ Киев ва Ғарб мамлакатлари Россиянинг Украина чегаралари яқинида фаоллашганидан хавотирда эканини маълум қилганди, дейилади хабарда.