Куз-қиш мавсумида аҳолининг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби фаолият юритмоқда.  

Бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов бошчилигида  мазкур штабнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.  

Унда энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва етказилган зарарларни ундириш ҳамда энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилинди. Келгусида ишларни самарали ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.  

Масъулларга “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” доирасида талон-торож қилиш ҳолатларини фош этишга қаратилган рейд тадбирларини кучайтирилган тартибда амалга ошириш бўйича кўрсатма берилди.  

***

2023 йил 11 мартда давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.  

Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов томонидан қарор ижроси бўйича объектлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Электр таъминоти тизимини модернизация қилишга оид амалга оширилаётган ишлар билан танишди.  

Дастлаб “Янгиҳаёт технопарк” подстанцияси қурилиши объектида бўлди. Трансформатор ва бошқа электр қурилмаларини созлаш ишларини якунига етказиб, қисқа муддатда объектни фойдаланишга топшириш, бунинг учун ишчи кучи ва махсус техникалар сонини кўпайтириш зарурлиги қайд этилди.  

Шундан кейин “Тошкент ИЭМ” ва “Тошкент сити” подстанциялари оралиғида 110 кВли электр тармоғи тортиш объектидаги ишлар кўздан кечирилди. Тармоқ тортиш ишларини жадаллаштириш учун ички йўлларда ҳаракатланишни вақтинча тўхтатиб туриш борасида юзага келган муаммо жойида ҳал этилиб, жорий йилнинг ноябрь ойи охирига қадар объектни фойдаланишга топшириш бўйича барча зарурий чораларни кўриш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.  

Бундан ташқари, 100 мингдан ортиқ истеъмолчиларга хизмат кўрсатилиши кутилаётган “Юнусобод сити” ва “Янги Ўзбекистон” подстанциялари қурилиши объектларидаги вазият ўрганилди.  Қисқа муддатда ташқи ободонлаштириш ҳамда электр қурилмаларини созлаш ишларини якунига етказиб, истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси етказиб беришни бошлаш бўйича топшириқлар берилди, ижроси назоратга олинди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ресурсларни талон-торож қилиш ҳолатларини фош этишга қаратилган рейд тадбирлари кучайтирилади