Разамбек Жамалов Олимпиадада тенгсиз!
Францияда ўтаётган Олимпия ўйинларида эркин кураш бўйича полвонимиз Разамбек Жамалов 74 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.
Разамбек полвон мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида япониялик Даити Такатани билан рақобатлашди. Полвонимиз муддатидан олдин зафар қучди ва Олимпия ўйинлари ғолибига айланди.

Мазкур натижадан сўнг медалларимиз 6 та олтин 1 кумуш, 3 та бронзага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА