Равон йўллар – манзилга элтар
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Уйчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси тасарруфида жами 258 километр умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари мавжуд. Шундан 73 километри давлат аҳамиятига, 185 километри маҳаллий аҳамиятга эга йўллар ҳисобланади.
Айни пайтда маҳаллий аҳамиятдаги 50V072 Жийдакапа – Мевазор (Гулистон йўли) автомобиль йўлини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йўлнинг умумий узунлиги 14 километр бўлиб, ҳозирга қадар 10 километр қисмидаги носозликлар асфальт-бетон қопламаси билан таъмирланди. Қолган 4 километр қисмда ишлар давом эттирилмоқда.
[gallery-29911]
Шунингдек, давлат аҳамиятига эга D-105 Фарғона ҳалқа йўлининг 94–96-километрлари оралиғида ҳам асфальт-бетон қопламасини таъмирлаш ишлари бажарилди.
Мазкур ишлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда аҳоли учун қулай шароит яратишга хизмат қилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА