Рашидов Сардор Улуғбек ўғлининг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Кўп квартирали уйларнинг техник ҳолати мониторинги тизимини рақамли технологиялар ёрдамида такомиллаштириш (Тошкент шаҳри мисолида)” мавзусида
Рашидов Сардор Улуғбек ўғлининг 18.00.02 -“Районлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар-жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси” (техника) ҳамда 05.09.01 – «Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар» туташ ихтисосликлари бўйича “Кўп квартирали уйларнинг техник ҳолати мониторинги тизимини рақамли технологиялар ёрдамида такомиллаштириш (Тошкент шаҳри мисолида)” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03.2026.09.01.Т.03.М рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 30 сентябрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100194, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9-уй, Тошкент архитектура-қурилиш университети мажлислар зали.
Тел.: +998 (55) 508 02 56
e-mail: devon@taqu.edu.uz