Қувада комбайнлар ғалла ўримига шай
Фарғона вилояти Қува тумани деҳқонлари бу йил 5 минг 755 гектар майдонда ғалла етиштирмоқда. Айни пайтда бошоқлар етилиб, ўрим бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.
Шу кунларда далаларга маҳаллий ўғит чиқариш билан бир қаторда жойларда қишлоқ хўжалик техникаларини мавсумга тайёрлаш ишлари қизғин паллага кирган.
[gallery-7215]
Қува туманидаги “Маштехсервис” масъулияти чекланган жамияти паркидаги устахонада комбайнларни ва фермерларга қарашли техникаларни марказлашган ҳолда таъмирдан чиқариш йўлга қўйилган. Ҳозирда бу ерда 19 та комбайн тумандаги 241 фермер хўжалигида ғалла ўримини олиб бориш учун тайёрлаб қўйилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА