Қурол сотган шахс ушланди
Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти ҳамда Жиззах вилояти ИИБ тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси ходимларининг ҳамкорликдаги тадбирида ов қуролини ноқонуний равишда сотаётган шахс қўлга олинди.
Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари капитан Абулқосим Аҳмедовдан ушбу ноқонуний ҳолатга муносабат билдиришини сўрадик.
– Бахмал тумани “Ойқор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1991 йили туғилган фуқаро “Тоз” русумли ов қуролини 1 миллион 240 минг сўмга сотган вақтида процессуал тартибда қўлга олинди, – дейди капитан А.Аҳмедов. – Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрисида”ги қонунига кўра, бундай ҳолатга жавобгарлик белгиланган. Қонунни билмаслик, ҳеч бир фуқарони жавобгарликдан озод этмайди.
Ҳозир ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
А.Қаюмов,
ЎзАмухбири