ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Учқўрғон туманида бу йил 2500 гектар майдонда қулупнай пишди. Туман омилкорлари йил сайин билим ва тажриба ошириб, қулупнай етиштириш бўйича ҳақиқий мутахассисга айланмоқда.

Туманда Америка, Европа ва Осиё давлатларидан олиб келинган экспортбоп навлар маҳаллийлаштирилиб, ҳосилдорлик ва таъм жиҳатидан юқори стандартларга жавоб берадиган маҳсулот етиштирилмоқда.

Учқўрғон қулупнайлари фақат юртимизни, балки Кенгсай чегара постидан ўтиб Қирғизистон орқали Қозоғистон, Россия ва Хитой бозорларига ҳам йўл олган. Бу эса нафақат экспортни ривожлантириш, балки минтақавий иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

[gallery-22993]

Эътиборлиси, ҳар йили ўтказилаётган Қулупнай фестивали маҳаллий аҳоли билан бирга, хорижлик сайёҳларни ҳам жалб қилмоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қулупнайчилик – Учқўрғоннинг ташриф қоғози