Қулай шароит иш самарадорлигини оширади
Маҳалла тизимига қаратилаётган эътибор, жумладан, жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасининг янгиланаётгани иш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этаётир.
Бухоро вилоятидаги 23 та маҳалла фуқаролар йиғинига «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан мебель, замонавий компьютер жамланмаси, рангли принтерлар олиб берилди.
–Янги бинода иш бошладик, – дейди Ромитан туманидаги “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Худоёр Тешаев. – Иш фаолиятимизни самарали ташкил этиш учун мебель ҳамда зарур моддий техника жиҳозлари олиб берилди. Самарали ишлаш учун барча қулайлик яратилди.

Тадбирда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси ўринбосари Соқижон Каримов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Муҳтарама Бўриева, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Феруза Ибрагимова ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси Улуғбек Козимовлар қатнашди.
Тадбирда Президентимиз томонидан тизим вакилларига иш самарадорлигини ошириш борасида яратилаётган қулай шароит ва кенг имкониятлар ўз самарасини бераётгани таъкидланди.
Зариф Комилов, ЎзА