QQB Mobile билан тўловлар энди янада қулай
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” мижозларга қулайлик яратишда давом этади. Банкнинг “HUMO” карталаридан фойдаланувчилар учун кутилган қулайлик яратилди.
Эндиликда мижозлар банк мобил иловаси – “QQB Mobile” орқали контактсиз тўловларни амалга оширишлари мумкин. “NFC” технологяси асосида жорий қилинган ушбу янгилик қатор қулайликларга эга. Хусусан, уни “HUMO” карталари учун мўлжалланган контактсиз тўлов терминаллари мавжуд бўлган ҳар қандай савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида қўллаш мумкин.
Тўловни амалга ошириш учун эса, иловани фаоллаштириш ва терминалга теккизишнинг ўзи кифоя. Эндликда карта рақами ёки бошқа шахсий маълумотларни киритиш шарт эмаслиги авторизациянинг янада ишончли ва хавфсизлигини таъминлайди.
Бу ҳам ҳаммаси эмас. Зеро бармоқ излари орқали тўловни тасдиқлаш ва қолдиқ маблағни мунтазам назорат қилиш мумкин. Бунинг учун банк картасини доимий равишда олиб юришга умуман хожат йўқ. Ушбу тўловларни мобил илова виджети орқали offline ҳолатида ҳам амалга ошириш имконияти унинг интернет йўқ жойда хатто метрода ҳам фойдаланиш имкониятини бериши том маънодаги устунлигидир.
Шунингдек, “HUMO” ҳамёнини яратиш ва “VISA” карталари орасида картадан картага маблағ ўтказиш (QQB тизими доирасида) имконияти мавжуд. Эндиликда тўлиқ валюта айрибошлаш, яъни VISA картадаги валютани сўмга “UZCARD”, “HUMO”, “UNIONPAY”, “MIR” ва сўм карталаридаги маблағни хорижий валютага айлантириш мумкин. Ишлатилган маблағлар бўйича “VISA” картада амалга оширилган операциялар тарихини кузатиш, “VISA” картага банд қўйиш ҳамда карта балансини онлайн кўриш ҳам олди-сотди ва тўлов билан боғлиқ юмушларни анча енгиллаштиради. Енгилликлар эса, чексиз. Масалан, дунёнинг исталган жойидан (Contact, MoneyGram, RIAMoneyTransfer, Western Union, Azia ekspres, Zolotaya korona) халқаро пул ўтказмаларидан келган маблағни исталган валютада исталган карточкага тушириб олиш вақт қадрига етувчилар учун росмана сюрприздир.
Умуман, янгидан такомиллаштирилган мобил илова янада тезроқ ва қулайроқ хизмат курсатади. Ушбу қулайликлар боис, мижоз ўз маблағларини бошқаришдан шунчаки роҳатланади. Вақт тежалиши эса, нақд тежалишига тенглиги сир эмас.
Хулосага шошилманг, агар турли сабабларга кўра смартфон бошқалар қўлига тушиб қолса ҳам, маблағни ўзлаштириш амалда имконсиз. Мукаммал хавфсизлик тизими бунга йўл қўймайдиган қилиб ишланган.
“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!
QQB Mobile иловасини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олинг.
Банк ахборот хизмати