Қозоғистон нега газ қазиб олишни камайтирди?
Украина Қуролли кучлари томонидан Россиянинг Оренбург газни қайта ишлаш заводига уюштирилган ҳужум ортидан Қозоғистондаги йирик “Қорачиғаноқ” газ конида қазиб олиш кескин сустлашди. Қардош мамлакат энергетика вазири Ерлан Ақкенженов айни ноодатий вазиятга ойдинлик киритди.
Бу ҳақда “Reuters” хабар берган. Мулозимнинг сўзларига кўра, конда кунлик газ қазиб олиш миқдори мажбурий равишда 34 000 тоннадан 25 000 тоннага туширилган. Бинобарин, бу ҳолат ички бозорга таъсир кўрсатгани йўқ. Айни пайт Қозоғистон бўйлаб аҳоли ва корхоналарга газ етказиб беришда ҳеч қандай узилиш йўқ, шартномавий мажбурият тўлиқ бажарилмоқда.
Технологик жараёнга тўхталадиган бўлсак, “Қорачиғаноқ”дан таркибида заҳарли олтингугурт мавжуд “очиқланмаган газ” олинади. Ушбу хом ашё муайян тозалаш босқичидан ўтказиш учун қўшни давлат заводида қайта ишланиб, тайёр ҳолга келтирилган истеъмол гази яна Қозоғистонга қайтарилади ва маҳаллий тармоққа йўналтирилади. Оренбургдаги корхона фаолиятига етказилган зарар ушбу занжир ҳаракатини бирмунча секинлаштирди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА