Қўқондаги 2 та подстанция қуввати оширилмоқда
Фарғона вилоятида истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Қўқон шаҳри ҳамда Данғара туманларини электр энергияси билан таъминловчи «Фурқат» ҳамда «Чархий» подстанциялари қувватини ошириш мақсадида янги 25 000 кВА бўлган куч трансформаторлари ўрнатилмоқда.
[gallery-14700]
Ушбу подстанцияларда олиб борилган модернизация ишлари натижасида ҳудуддаги 27 мингга яқин аҳоли ҳамда 400 дан ортиқ улгуржи истеъмолчиларнинг электр таъминоти янада яхшиланади.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА