Қонунлар тарғиботига бағишланди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров Андижон вилоятида депутатлар, аҳоли вакиллари билан учрашув ва мулоқотлар ўтказмоқда.
Учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган бошқа мacалалар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, қарорлар ижроси ҳамда мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
[gallery-6382]
Хусусан, Сенатор томонидан Андижон вилояти халқ қабулхонасида ўтказилган учрашув доирасида ўн нафардан зиёд фуқаронинг мурожаати эшитилди. Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди, ҳал этилиши маълум муддат талаб этадиган мурожаатлар ижросини таъминлаш мутасадди ташкилотлар зиммасига юкланди. Шунингдек, айрим мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Учрашув қатнашчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга сенатор ва бошқа мутасаддилардан батафсил жавоб олди.
Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА