Қисқа хабарлар (+видео)
Республикамизда иқтисодиётни янада эркинлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли турмуш даражасини юксалтириш борасидаги ислоҳотлар жадал давом этмоқда. Бугун юртимиз ҳаётига оид куннинг энг муҳим ва долзарб янгиликлари "Қисқа хабарлар" дастурида
- Президентимиз раислигида жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар ва йил якунигача қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
- Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгашининг 2026-йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
- Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
- Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2026-йилнинг ўтган олти ойи давомида рақобат муҳитини таъминлаш, давлат харидлари шаффофлигини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилди.
Бу ва бошқа воқеалар тафсилотлари билан батафсил видео давомида танишинг.
<iframe width="650" height="420"
src="https://www.youtube.com/embed/L3nWRS2fl7Q"
title="YouTube video player"
frameborder="0"
allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share"
referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin"
allowfullscreen>
</iframe>Зиёвуддин Нуриддинов,
Ёқуб Мелибоев, ЎзА