Қисқа хабарлар (+видео)
Юртимиз ҳаётига оид воқеа ва ҳодисалар тафсилоти билан "Қисқа хабарлар" дастури
-Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида фуқароларнинг ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда ушбу ерларда қурилган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш масаласи кўриб чиқилди.
- Республика бўйича ичимлик суви ва оқова сув тармоқларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 6 минг 447 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 103,4 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган.
- Франция пойтахти Парижда кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган анъанавий халқаро турнирда Халқаро кураш ассоциациясига аъзо мамлакатларнинг энг кучли спортчилари иштирок этиши кутилмоқда.
- Хитойнинг Ордос шаҳрида енгил атлетика бўйича У23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.
Кун давомида ЎзАда эълон қилинган хабарлар тафсилоти билан тўлиқроқ видео давомида танишинг.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/9RDZRM3TXBk" title="13 iyul: Muhim va dolzarb xabarlarning qisqacha tafsiloti" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Ёқубжон Мелибоев, ЎзА