Қисқа хабарлар (+видео)
Юртимиз ҳаётига оид янгиликлар тафсилоти билан "Қисқа хабарлар" дастури
-Президент Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувининг ягона интеграциялашган рақамли платформасини жорий этиш, стартаплар экотизимини ривожлантириш ва телекоммуникация соҳасида тадбиркорлик муҳитини яхшилаш бўйича тақдимот билан танишди.
- Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тезкор тадбир давомида қарийб 6 килограмм “гашиш” моддаси аниқланди.
- Москва шаҳридаги "Россия" миллий марказида "Мен профессионалман" халқаро талабалар олимпиадаси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
- АҚШнинг Сиэтл шаҳрида истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар илк бор “Ўзбек маҳалласи” жамоат бирлашмасини ташкил этди.
- Рақобат қўмитаси томонидан интернет ва оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган “Умра” хизматларига оид рекламалар ўрганилиб, айрим туроператорлар томонидан қонун талаблари бузилгани аниқланди.
- Бутунжаҳон бокс ассоциацияси июн ойи якунлари бўйича профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/1Bgc1cuKO-o" title="Qisqa xabarlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Нозимжон Мардонов, Ойбек Давронов, Салимжон Обиджонов, ЎзА