Қирғизистонда ёқилғи экспорти вақтинча тақиқланди
Қирғиз Республикаси ички бозорнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида нефть маҳсулотлари экспортини вақтинча тақиқлади.
Таъкидланишича, чекловлар бензин, дизел ёқилғиси ва бошқа турдаги ёқилғиларга тааллуқлидир. Бу қарор нафта, ёқилғи мойи ва иситиш мойига таъсир қилмайди.
Фармонда янги қоида ички бозор тўйинмагунча ёки Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида умумий нефть бозори шакллангунга қадар амал қилиши айтилган.
Хабарларга кўра, ушбу тақиқ илгари ЕОИИ божхона ҳудудидан ташқарига юк ташишга нисбатан қўлланилган. Қирғизистонга ёқилғининг асосий етказиб берувчиси Россия эди. Айни пайтда РФнинг ўзи Украина можароси туфайли ёқилғи инқирозига дуч келмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА