Қайта тайёрлаш курслари битирувчиларига дипломлар топширилди (+видео)
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида олий маълумотга эга бўлган шахслар учун ташкил этилган 6 ойлик юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга давлат намунасидаги дипломларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, малакали юридик кадрлар захирасини кенгайтириш ҳамда турли соҳаларда фаолият юритаётган мутахассисларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида Институт томонидан ташкил этиб келинаётган мазкур қайта тайёрлаш курслари навбатдаги битирувчиларини тайёрлади.
Олти ой давом этган ўқув жараёнида тингловчилар ҳуқуқ назарияси, конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, жиноят ҳуқуқи ҳамда бошқа муҳим юридик фанлар бўйича чуқурлаштирилган назарий билимларни эгаллаб, амалий машғулотлар орқали касбий компетенцияларини ривожлантирдилар.
Курсларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар эндиликда нафақат юридик хизматларда, Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органларида барча лавозимларда, шунингдек адвокатура ҳамда нотариат тизимида олий юридик маълумот талаб этилмайдиган лавозимларда, балки юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларида ҳам фаолият юритишлари мумкин.
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти бундан буён ҳам юридик таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш, малакали кадрлар тайёрлаш ва мамлакатимизда ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлашга қаратилган таълим дастурларини изчил давом эттиради.
Батафсил
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/6gG8FWuZ7Lo" title="Qayta tayyorlash kurslari bitiruvchilariga diplomlar topshirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М. Турдалиева, С. Обиджонов