Қатар амири: Форс кўрфази можароси туфайли даромад 42 фоиз камайди
Амир Тамим бин Ҳамад Ал-Таний Қатарнинг умумий даромади жорий йил биринчи ярмида Ҳурмуз бўғози атрофидаги инқироз туфайли 42 фоиз камайганини билдирди. Унинг таъкидлашича, пасайиш “асосий хизмат ёки ривожланиш устуворлигига таъсир қилмаган”.
Амирнинг сўзларига кўра, Ҳурмуз бўғози ёпилиши ва Рас Лаффан саноат ҳудудидаги баъзи энергетика иншоотларига бевосита зарар етказилиши мамлакат экспортининг салмоқли қисмини чеклади. Маълумки, ушбу мамлакат жаҳон суюлтирилган табиий газ савдосининг тахминан бешдан бир қисмини таъминлайди. Шу боис Қатардаги кичик узилиш ҳам “барча бозор ва истеъмолчиларга тезда таъсир қилади”.
С.Раҳимов, ЎзА