Қашқадарёда aкт бўйича техникум очилади
Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 майдаги “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Қарши шаҳрида ҳам AКТ техникуми очилади.

Иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантиришга ҳисса қўшадиган, замонавий талабларга жавоб берадиган ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида илғор технологиялар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллаган юқори малакали кадрларни тайёрлаш кўзда тутилаётган мазкур техникумда таълим 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Бугун Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев техникум учун танланган объектни кўздан кечириб, амалга оширилиши режалаштирилган ишлар билан яқиндан танишди.
Ўлмас Баротов, ЎзА