Қарзи бор кишининг қурбонлиги ўтмайдими?
Қарзи бор кишининг Қурбон хайитида қилган қурбонлиги ўтмайдими? Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими бош мутахассиси Ҳикматуллоҳ Тоштемиров жавоб беради:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик — нисоб миқдорида маблағга эга кишига вожиб. Қурбонлик қилмоқчи бўлган киши қўлидаги маблағдан қарзларини ажратиб ташлайди, қолган пули нисобга етса, қурбонлик қилади, бўлмаса йўқ.
Қурбонлик қилмоқчи бўлган киши, аввало, қарзини бериб қутилгани мақсадга мувофиқдир. Лекин ҳали тўлаш муддати келмаган қарзлари бўлса, бу қурбонликнинг қабул бўлишига монеъ бўлмайди. Валлоҳу аълам.
ЎзА