Қарздор отадан алимент пуллари ундирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг қарорига асосан, қарздор С.Ҳ.дан ундирувчи Д.У. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанд таъминоти учун ҳар ойда қарздор даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.
Мажбурий ижро бюроси Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари ва амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида тўпланиб қолган жами 100,2 миллион сўм миқдоридаги алимент пуллари ундирилиб, ундирувчига топширилиши таъминланди.
Фарзандлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур моддий таъминотини таъминлашга қаратилган ижро ҳаракатлари изчил давом этмоқда.
А.Бўриев, ЎзА мухбири