Қамчиқ довонида қор ёғмоқда (+видео)
“Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (ИЙФУК) ЎзАга хабар беришича А-373 “М-39 Гулистон – Бўка –Ангрен – Қўқон – Андижон орқали – Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисми 193-253 километрлар оралиғида қор ёғмоқда.
Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш учун “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК томонидан йўллар қордан тозаланмоқда.
Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
Йўлларда кўриниш 50 метрни, ҳаво ҳарорати -2 даража, намлик 76 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги 9-19 м/с. Қамчиқ довонидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўриш тавсия қилинади.
<iframe width="1366" height="657" src="https://www.youtube.com/embed/AWXLCg6d74U" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>А.Мусаев, ЎзА.