Қамаши далаларидан экспорт бозорларига
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қамаши тупроғи азалдан ҳосилдорлиги билан танилган. Бугун эса Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги «Нурманова Хуршида» сабзавотчилик фермер хўжалигида замонавий деҳқончилик усуллари асосида юқори ҳосил етиштирилмоқда.
Фермер хўжалиги раҳбари Шерзод Маҳматмуродов брокколи ва карам каби экспортбоп экинларни парваришлаб, замонавий агротехнологиялардан самарали фойдаланмоқда. Натижада хўжаликда олинган маҳсулотлар ички бозор билан бирга хорижий давлатларга ҳам етказиб берилмоқда.
[gallery-27449]
Мазкур хўжалик ўнлаб ишчиларни иш билан таъминлаб, аҳоли бандлиги ва оилалар даромадини оширишга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, фермер хўжалиги ҳудуд иқтисодиёти ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА